Test rejimida

Hodisalar

Бу ҳодиса бўлмаслиги мумкин эди

     2019 йил 19 декабрь куни соат 08:30 ларда, Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 862-км.да, ҳайдовчи Чиноз туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган М.С. “ДАМАС” русумли автомобилини “Тошкент-Чиноз” йўналишида бошкараётиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. У йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган, пиёда Чиноз туманида яшаган, 1970 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган. Натижада, пиёда К.М. ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати