Test rejimida

Hodisalar

Маст ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасига учради.

2019 йил 2 декабрь куни соат 20:50 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган А.А. “Кобальт” русумли автомобилини маст ҳолда бошқараётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Тўрткўл туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада, “Спарк” русумли автомобилининг бир нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.