Чарчадингизми? Тўхтанг ва дам олинг!
2019 йил 29 ноябрь куни соат 07:15 ларда, Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобиль йўлининг 305-км.да, ҳайдовчи Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган, 1997 йилда туғилган Х.С. “Нексия” русумли автомобилини бошқараётиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Бухоро шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги “Higer” русумли автобусни йўлига чиқиб, тўқнашув содир этган. Натижада “Нексия русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлган.