Test rejimida

Hodisalar

Ҳайдовчилар, йўлларда доим хушёр бўлинг!

      Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 13:30 ларда, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Янги Белтепа кўчасида, ҳайдовчи Олмазор туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.А. “Спарк” русумли автомобилини бошкараётиб, йўлни югуриб, кесиб ўтаётган пиёда, Шайхонтохур туманида яшаган, 2012 йилда туғилган М.З.ни уриб юборган. Натижада, пиёда М.З. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни асло назоратсиз қолдирманг. Муҳтарам ҳайдовчилар, йўлларда доим хушёр ва сезгир бўлинг! Болаларнинг кутилмаган хатти-ҳаракатлар содир этиши мумкинлигини унутманг!

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати