Test rejimida

Xabarlar

Нур қайтарувчи қоплама.

     Биламизки, жорий йилнинг 10 декабрь кунидан 20 декабрь кунига қадар республикамиз бўйлаб, “Диққат, пиёда!” тадбири ўтказилмоқда. Тадбир доирасида Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан янги бир лойиҳа амалиётга жорий этилди.

Шу кунга қадар автомобиль йўллари яқинида жойлашган умумтаълим мактабларининг пиёдалар ўтиш жойида навбатчилик қиладиган ўқитувчилар ўқувчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳайдовчиларни тўхтатиш мақсадида байроқчалардан фойдаланар эдилар.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан байроқчалар ўрнига, жаҳон стандарти талаблари асосида “Йўл ҳаракати қоидаларининг 2.5 “STOP” йўл белгисининг кичик макети ишлаб чиқилди. Ушбу белгилар автомобиллар серқатнов бўлган йўл ёқаларида жойлашган умумтаълим мактабларига тарқатилди. Эндиликда ўқитувчилар болаларни йўлдан ўтказиш жараёнида автомобилларни тўхтатиш учун ушбу белгидан фойдаланади.

Ушбу кичик макет юзаси нур қайтарувчи қопламали бўлиб, автомобиллар чироғи нури тушганида, уни қайтариб макетнинг яққол кўринишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати