В тестовом режиме

Вести

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида эскича иш тартибидан тўлиқ воз кечилади

Янги тайинланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Олим Саидовнинг соҳа ходимлари билан навбатдаги учрашуви Сирдарё вилоятида бўлди. 

Фото ЙҲХБ.

Полковник О.Саидов Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ га ташрифи давомида ходимларнинг саф ва жанговор тайёргарлиги билан танишди. 

Сўнгра ўтказилган тезкор йиғилиш аввалида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ф.Х.Шайзақов раҳбариятни бошқармада амалга оширилаётган ишлар, ходимлар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан таништирди.

Фото ЙҲХБ.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Олим Саидов ходимларга ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳиятини батафсил сўзлаб берди.

 Шунингдек, эскича иш тартибидан тўлиқ воз кечиш, ташаббускорликни ошириш, шунингдек, ўрта бўғин ходимлари томонидан ўз зиммасига масъулиятни олиб, ҳаракат иштирокчилари билан олиб борилаётган профилактик-огоҳлантирув тадбирларини янада кучайтириш, фаолият самарадорлигини ошириш лозимлигини ҳамда ҳар бир ходим мунтазам равишда ўз устида ишлаб, ҳуқуқий ва касбий малакасини, жисмоний ва жанговор тайёргарлигини ошириб бориши шартлигини ҳам эслатиб ўтди. Бундан ташқари, соҳада амалга оширилаётган ишлар, бошқарма ва унинг қуйи тизимларида хизмат ўтаётган ходимларга яратилган шарт-шароитлар, олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича  тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.