10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда “Бу ерда ким ҳақ?” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан бугун 3 март куни соат 12:00 да Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, “Полосон” МФЙ биносида сайёр суд бўлиб ўтди. ЙПХ инспектори фаолиятини видеотасвирга тушириб, йўл белгисини ўрнатмасдан хизмат олиб борганликда нотўғри айблаган ва видеолавҳани ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаро Ф.Э.га нисбатан Қўштепа тумани Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 195-моддасига кўра, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати