Тест режимида

Ҳодисалар

16 ёшли қиз содир этган ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани 35-уй қаршисида, 2004 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Ш.Н. “Спарк” русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган И.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилни қувиб ўтаётган вақтида ушбу автомашина билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, “Спарк” русумли автомобиль йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ота-оналар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларининг автомобиль бошқаришига рухсат бермасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати