Тест режимида

Ҳодисалар

16 ёшли пиёдани “Дамас” жароҳатлади

2019 йил 19 декабрь куни соат 19:30 ларда, Андижон вилояти Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи, 4Р-132 “Пойтуғ-Қизил кўприк-Пахтаобод-Бозорқўрғон” автомобиль йўлининг 12-км.да, ҳайдовчи Избоскан туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ғ.Х. “Дамас” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни пиёдалар учун белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Избоскан туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган У.Г.ни уриб юборган. Натижада пиёда У.Г. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати