Тест режимида

Ҳодисалар

20 ёшли ҳайдовчи "Ваз 2107"да уриб юборган қизалоқ шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудидан ўтган 4Р 114 автомобиль йўлининг 16-километрида, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.Қ. “Ваз 2107” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлга югуриб чиққан пиёда, 2011 йилда туғилган М.О.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, вояга етмаган, 9 ёшли М.О. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар вояга етмаган фарзандларига автомобиль йўли атрофида ҳаракатланишга рухсат бермасликларини, доимо назорат қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати