Тест режимида

Ҳодисалар

20 ёшли йигит содир этган ЙТҲ оқибатида тенгдоши вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 03:15 ларда, Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Боғи-Эрам” маҳалласи ҳудудидан ўтган маҳаллий ички  йўлда, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган С.Б. “Нексия” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезликни меъёридан ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 20 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати