Тест режимида

Ҳодисалар

3 ёшли бола трактор тиркамаси тагида қолиб вафот этди

Жорий йилнинг 17 май куни соат 09:10 ларда, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Ўқчи маҳалласи ички йўлида, ҳайдовчи 1979 й.т. Х.Б. “ТТЗ-80” русумли тракторни бошқариб кетаётиб, Кумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган пиёда 2017 й.т. М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар ва бошқа боқувчилар ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати