Тест режимида

Ҳодисалар

4 ёшли вояга етмаган бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 12 май куни соат 19:00 ларда Хоразм вилояти, Янгибозор  тумани, Қаландўрман қишлоғи ҳудудидан ўтган ички 4К-928 автомобиль йўлининг 3-км.да, ҳайдовчи 1998 й.т. А.С. “Матиз” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошкараётиб, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган 2008 й.т. З.Ў. ушлаб кетаётган қўлидан чиқиб кетиб, йўлга югуриб чиқиши оқибатида пиёда 2016 й.т. М.Ж.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда вояга етмаган 4 ёшли М.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар аҳоли яшаш жойларида транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмаслигингизни, пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишингизни, пиёдалар эса белгиланмаган жойларда ҳаракатланмаслигингизни сўраб қоламиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати