Ҳайдовчи 50 қоп аммиакли селитра минерал ўғитини олиб кетаётганлиги аниқланди
Жорий йилнинг 18 март куни соат 21:00 ларда Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани ҳудудида ташкил этилган “Тўсиқ пости”да хизматда бўлган ЙПХ инспектори томонидан “Mercedes-Benz” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, ҳайдовчи ушбу туманда яшовчи, 1993 й.т. Ж.Б. жами 50 қоп, 1500 кг аммиакли селитра минерал ўғитини Самарқанд вилоятига сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган ва ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати