Ҳайдовчи 7 ёшли болани уриб юборди
2019 йил 23 декабрь куни соат 18:10 ларда, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган 22-мактаб қаршисида, ҳайдовчи Оҳангарон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган К.У. “Ваз-2115” русумли автотомобилини пиёдалар йўлкасида бошқараётиб, йўлкада кетаётган пиёда Ангрен шаҳрида яшовчи, 2012 йилда туғилган А.Т.ни уриб юборган. Натижада, пиёда А.Т. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.