Ҳайдовчи бошқарув вақтида ухлаб қолган
Жорий йилнинг 25 март куни соат 07:10 ларда, Денов тумани “Шамолли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1493 км.да, туманнинг “Янгиқишлоқ” маҳалласида яшовчи Ж.Х. “Hyundai” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.
Натижада, ҳайдовчи Ж.Х. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳурматли ҳайдовчилар чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармаслигингиз, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати