Ҳайдовчи бошқарув вақтида ухлаб қолиб симёғочга урилди
Бугун 16 май куни соат 14:00лар атрофида "Нексия" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек Шоҳ кўчасида ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси симёғочга урилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб тўхтаган.
Бахтли тасодиф туфайли ҳайдовчи тан жароҳати олмаган. Транспорт воситасида йўловчилар бўлмаган.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати