Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилди.

2020 йил 20 январь куни соат 02:30 ларда Хоразм вилояти Янгибозор туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Шовот туманида яшаган, 1988 йилда туғилган, А.О. “Нексия-3” русумли автомобилни Шовот-Урганч йўналишида бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи А.О. бош қисмидан тан жароҳати олиб касалхонада  вафот этган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл хушёрлик ва интизомини ёқтиради, буни ҳар доим ёдда сақланг!!!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати