Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 29 март куни соат 05:15 ларда, Қашқадарё вилояти ҳудудида, 4К-284 “Аммоғон-Чоршанбе” автомобиль йўлининг 4-км.да, 1997 й.т. ҳайдовчи У.Э. бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1970 й.т. ҳайдовчи Ҳ.Ш. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир қилган.
Натижада: “Нексия-2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси У.Э. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати