Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчи яшаш манзилида муҳокама этилди

Жорий йилнинг 2 март куни Наманган вилояти, Косонсой туманида белгиланган жойдан ўтаётган вояга етмаган пиёдани ҳайдовчи уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган эди.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан 9 март куни ҳайдовчининг яшаш манзили Косонсой тумани, “Тагижар” МФЙ ҳудудида жами 240 нафардан иборат маҳалла фаоллари ва бошқа ҳайдовчилар иштирокида муҳокама бўлиб ўтди. Муҳокама давомида тажрибага эга фаол фуқаролар фикр билдиришиб, ҳайдовчиларни маданиятли бўлишга чақиришди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати