Ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборди...
Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 12:30 ларда, Сергели тумани ТХАЙ-Бинокор кўчалари кесишган чорраҳада, осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 50-60лар атрофидаги, шахси номаълум эркак киши йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида, ҳайдовчи Ж.В. бошқарувидаги “МАН” русумли юк транспорт воситасида пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳурматли ҳаракат ишлтирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати