Ҳайдовчи йўловчилар саломатлигига масъул шахс!
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоят ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳайдовчилар иштирокида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга йўналитирилган тарғибот суҳбатлари олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган суҳбатларда, йўловчи ташишда ҳушёрликни ошириш, белгиланган тезлик талабларига риоя этиш, техник носоз ёки тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда жамоат транспортини бошқармаслик юзасидан масъул ходимлар ҳамда ҳайдовчилар такрор огоҳлантирилди.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, йўловчи ташувчи транспорт воситалари иштирокида содир бўлиши мумкун бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўловчиларни ташишда хавфсизликни таъминлаш талабларига риоя этилишини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати