Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчи ЙПХ инспекторларини уриб кетди.

Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида жорий йилнинг 18 январь куни соат 11:25 ларда, ТХАЙ - Дурмон йўли кўчалари чорраҳасида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Термиз туманида рўйхатда турувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, Д.Ш. ишонч коғози асосида “Спарк” русумли транспорт воситаси(автомобиль Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи А.Н.га тегишли)ни хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб кетаётганлиги сабабли, шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХБ инспектори Б.Султонов ҳайдовчига тўхташ тўғрисидаги ишорасини берган. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолиб, кейинги Зиёлилар - Т.Малик кўчалари чоррахасида уни тўхтатиш мақсадида олдига чиққан ЙПХБ инспектори Ў.Қўчқоровнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмасдан, автомобилнинг ўнг олди томони билан инспекторни уриб юбориб воқеа жойидан яширинган. Натижада Ў.Қўчқоровга олган тан жароҳати туфайли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаган.

Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берамиз.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати