Ҳайдовчи маст пиёдани уриб юборди
2020 йилнинг 6 январь куни соат 20:30 ларда, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида йўл-тарнспорт ҳодисаси содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Ёзёвон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.А. турмуш ўртоғига тегишли “Нексия” автомобилини бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан маст ҳолда кесиб ўтаётган пиёда Фарғона шаҳарида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ч.И.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Ч.И тан жароҳати олиб, вокеа жойида вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл хушёрлик ва интизомини ёқтиради, буни ҳар доим ёдда сақланг!!!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати