Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчи ҳодиса жойидан кетиб қолди

2019 йил 26 декабрь куни соат 10:30 ларда, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 25-км.да, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Ургут туманида яшаган, 1959 йилда туғилган Ж.Т.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада, пиёда Ж.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган С.Э. ўз бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомобилида содир этгани аниқланди. Ҳайдовчи шу куннинг ўзида ушланди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати