Ҳайдовчи! Пиёдани ҳурмат қилинг
Жорий йилнинг 4 март куни соат 14:55 ларда Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1018 километрида, ушбу туманда истиқомат қилувчи А.О. “Ваз 2109” русумли транспорт воситасини бошқариб келиб, пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Б.Н.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада пиёда Б.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати