Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотди
2019 йил 20 декабрь куни соат 15:45 ларда, Хоразм вилояти Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4Р-163 “Боғот-Янгиариқ” автомобиль йўлининг 12-км.да, Боғот туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ю.Ш. “Каптива” русумли автомобилини бошқараётиб, рул бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Натижада, автомобиль йўловчилари, Боғот туманида яшаган, 1972 йилда туғилган М.О. ва 1978 йилда туғилган Б.Қ.лар воқеа жойида ҳалок бўлган ҳамда автомобилнинг яна бир йўловчиси, Боғот туманида яшовчи 1961 йилда туғилган Б.З. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, автомобилнинг уч нафар йўловчисига касалхонада амбулатор ёрдам кўрсатилган.