Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши натижасида оиласидан айрилди.

Жорий йилнинг 22 февраль куни соат 03:30 ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 984 км.да ушбу туманда яшовчи Н.С. “Газ-5327” русумли юк автомашинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, ухлаб қолиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва автомашина йўл четига ағдарилган.

Натижада юк автомашинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди С.Т.лар тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати