Ҳайдовчи тақдим қилган ҳужжатлардан бири соҳталикда гумонланди
Жорий йилнинг 21 май куни соат 20:25 ларда, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган “Келес” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари Ф.Эркинов хамда Д.Пирназаровлар томонидан Тошкент вилояти ҳудудидан, Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1983 й.т. А.З. бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси А.З. томонидан ЙПХ ходимларига тақдим этилган, транспорт воситасининг йиллик техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон қалбакилаштирилганликда гумон қилиниб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.З. ва соҳталикда гумонланган талон Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати