Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчи, тезликни оширма!

2020 йилнинг 7 январь куни соат 20:40 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобил йўлининг 610-километрида ҳайдовчи  шу туманда яшовчи, 1992 йилда туғилган  Д.Х. отасига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Элликқалъа туманида яшаган 1961 йилда туғилган Р.Қ.ни уриб юборган. Натижада, пиёда Р.Қ. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.

Автоҳалокат сабаби ўрганилганда, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни ошириши оқибатида йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб, уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати