Ҳайдовчи ухлаб қолиб "Дамас"ни ағдариб юборди
Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 07:30ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Самарқандқудуқ МФЙ ҳудудидан ўтган “Жиззах-Мирзачўл” 4Р-38 автомобиль йўлининг 33-км.да "Жиззах-Пахтакор" йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 2001 й.т. Қ.Н. “Дамас” русумли транспорт воситасида бошқарув вақтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1980 й.т. Н.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати