Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 23 ёшли йигит бошқарув вақтида ухлаб қолиб пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 06:30 ларда, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Жалаер МФЙ ҳудудидан ўтган А-373Б автомобиль йўлининг 35-километрида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган С.Ш. “Ваз-21063” русумли автомобилда меъёрий ҳужжатларсиз ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши оқибатида, йўлнинг чап томон четида тўхтаб турган пиёда, 1976 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда, 44 ёшли Д.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ота-оналар ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига транспорт воситасини бошқариш учун бермасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати