Ҳайдовчининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида уч киши вафот этди
Жорий йилнинг 18-февраль куни соат 08:30 ларда А-373-Б “Қўқон шаҳрига кириш” йўли Данғара тумани ҳудудидан ўтган қисмининг 14-километрида ҳайдовчи У.А. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Бувайда туманида яшаган Й.А. бошқарувидаги “Тико” русумли транспорт воситасига хамда унинг ортида ҳаракатланиб келаётган Фурқат туманида яшовчи Ж.З. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасига тўқнашган.
Натижада, “Тико” русумли транспорт воситаси хайдовчиси А.Й. ва йўловчиси М.Б. ҳамда “Ласетти” русумли автомобилда бўлган йўловчи М.Х.лар воқеа жойида вафот этишган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, транспорт воситасини об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда бошқаришингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати