Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчининг эътиборсизлиги ҳалокатга олиб келди

2019 йил 28 декабрь куни соат 15:40 ларда, Андижон вилояти Мархамат тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-138 “Шаҳрихон-Асака-Мархамат-Қизилқия” автомобиль йўлининг 30-км.да, ҳайдовчи Олтинкўл туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган А.Р. “Матиз” русумли автомобилини бошқараётиб, огоҳлантириш чироғини ёқмасдан орқага қайрилганида, бир йўналишда орқасидан келаётган, ҳайдовчи Булоқбоши туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Қ.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобили “Матиз” русумли автомобилининг ён қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. Натижада “Матиз” русумли автомобиль йўловчилари Андижон шаҳрида яшаган, 1969 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган ва Мархамат туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Т.И. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати