Тест режимида

Ҳодисалар

Эҳтиётсизлик оқибатида автомашина ағдарилди ва ҳайдовчи шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 16:30 ларда, Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлида ҳайдовчи 1996 й.т. Ҳ.И. “Нексия-3” русумли транспорт воситасини “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйича бошқариб бориб, 145 км.га келган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, “Нексия-3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ҳ.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро Ҳ.И. жорий йилнинг 24 апрель куни соат 11:00ларда жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати