Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб пиёда жабрланди

2019 йил 19 декабрь куни соат 19:50 ларда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтган, 4Р-6 “Чимён-Тошкент” автомобиль йўлининг 35-км.да, ҳайдовчи Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган М.С. “Спарк” русумли автомобилни бошқараётиб, йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёда, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1964 йилда туғилган Н.О.ни уриб юборган. Натижада  пиёда Н.О. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати