Тест режимида

Ҳодисалар

Ҳайдовчининг йўл белгилари ва йўл чизиқларига амал қилмаслиги оғир оқибатни юзага келтирди

Жорий йилнинг 8 март куни соат 23:30 ларда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4Р35 автомобиль йўли, “Гагарин-Жиззах” йуналишининг 11 км.да, ушбу туманда яшовчи С.Х. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўл белгилари ва йўл чизиқларига амал қилмаслиги оқибатида йўлнинг ўнг томонида велосипедда ҳаракатланаётган фуқаро К.Ж.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, фуқаро К.Ж. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Барча йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати