Ҳайдовчининг қоидабузарлиги ўз умрини бевақт сўнишига сабаб бўлди
Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 21:45 ларда, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтган А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 121 км.да, ҳайдовчи 1988 й.т. Ш.С. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1979 й.т. Д.Х. бошқарувида бўлган “ММZ554” русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.С. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати