Қалин туман сабабли 5 та транспорт воситаси ЙТҲ содир этди.
2020 йил 18 январь куни соат 11:00 ларда Фарғона вилояти Боғдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра,
Фарғона халқа автомобиль йўлида қалин туман тушиши оқибатида кўриш даражаси пасайганлиги сабабли 4Р 112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 289-километрида ҳайдовчи Бувайда туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ю.Н. шу манзилда яшовчи отасига тегишли “Камаз-5511” русумли автомобилини бурилиб олиш жойидан буриб олаётган вақтида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 4 та “Нексия” русумли транспорт воситалари Ю.Н. бошқарувидаги юк автомобилига келиб урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада “Нексия” автомобилларининг уч нафар йўловчиси ва бир нафар ҳайдовчиси тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
Шунингдек яна бир йўловчи олган тан жароҳати оқибатида касалхонада вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни, республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқаришини инобатга олиб йўлларда хушёрлик билан ҳаракат қилишинигизни сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати