Тест режимида

Ҳодисалар

Қамаши туманида содир бўлган ЙТҲда йўловчи тан жароҳати олди

Жорий йилнинг 10 май куни соат 19:00 ларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани ҳудудидан ўтган 4К-340 “Қамаши-Чимқўрғон” автомобиль йўлининг 6 км.да, ҳайдовчи 1996 й.т. Ф.А. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, эътиборсизлиги туфайли олдинда, шу йўналишда, йўлнинг чап томонида жойлашган АЁҚШга кириш учун бурилиб тўхтаб турган, ҳайдовчи 1976 й.т. С.З. бошқарувида бўлган “ВАЗ 2106” русумли транспорт воситасининг чап орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир қилган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1990 й.т. Д.Э. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати