Андижон шаҳрида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 23 март куни соат 11:30ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, "Янги Ўш" кўчасида жойлашган "Роҳат автосервис" биноси қаршисида:
1) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Ласетти" русумли;
2) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги "Ласетти" русумли;
3) ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган К.М. бошқарувидаги "Лабо" русумли;
4) ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган М.Э. бошқарувидаги яна бир "Ласетти" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, "Лабо" русумли автомобиль ҳайдовчиси К.М.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати