Андижон туманида содир бўлган, ижтимоий тармоқларда видео лавҳаси тарқалган ЙТҲ юзасидан
Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 18:00 лар атрофида, Андижон вилояти, Андижон тумани, Заврок МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р130 Андижон айланма йўлининг 34 км.да ҳайдовчи 1997 й.т. Ш.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўоқтиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, транспорт воситаси ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи Ш.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати