Тест режимида

Ҳодисалар

Андижон вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳи командири У.Мадумаров ва ушбу гуруҳ  ЙПХ инспектори И.Атаматовлар жорий йилнинг 1 февраль куни Олтинкўл тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ўзгартириб олганлиги сабабли, ЙПХ инспектори И.Атаматов томонидан ўрнатилган тартибда тўхтатилган ва ҳайдовчи Ж.Н.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи Ж.Н. таниши Б.Р. билан жавобгарликдан қочиш мақсадида гуруҳ командири У.Мадумаровга, автомобилини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 300 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 1 февраль куни фуқаро Б.Р. гуруҳ командири У.Мадумаровга 200 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати