Андижон вилоятида тунги рейд давомида...
Андижон вилояти худудида йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 06 февраль куни Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тунги рейд давомида ҳайдовчи Э.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текширилганда транспорт воситасининг ён ойналари рухсатсиз қорайтириб олинганлиги, шунингдек, транспорт воситаси ичида махсус воситалардан бири ҳисобланган ПР-73 резина таёқчаси сақланиб келинаётганлиги маълум бўлди.
Ҳайдовчига нисбатан рухсатсиз транспорт воситаси ойналарини қорайтиргани учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди ва транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек транспорт воситасида сақланаётган ПР-73 резина таёқчаси махсус восита ҳисобланиб, турли мақсадларда қўлланилиши мумкинлиги ҳисобга олган ҳолда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, ҳудудий ИИБга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати