Андижонда 2 та “Дамас” тўқнашди
Жорий йилнинг 11 май куни соат 10:30 ларда, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Кўприкбоши МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р автомобиль йўлининг 136-км.да, «Хўжаобод-Наргиз» йўналишида ҳайдовчи 1999 й.т. С.Х. «Дамас» русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб келиб, олдинда ўзи билан бир йўналишда чап томонга бурилаётган ҳайдовчи 1967 й.т. М.Ю. бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситасига урилиб, ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи С.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда «Йўл ҳаракати қоидалари»га амал қилишингизни, аҳоли яшаш жойларида тезликни меъёридан оширмаслигингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати