Тест режимида

Ҳодисалар

Андижонда 6та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 18:05 ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Кўмакай М.Ф.Й ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида:
1) Ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги “Dongfeng” юк автомобили;
2) Ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги “Дамас”;
3) Ҳайдовчи 1973 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Дамас”;
4) Ҳайдовчи 1958 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Нексия”;
5) Ҳайдовчи 1958 йилда туғилган М.Ж. бошқарувидаги “Матиз”;
6) Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, “Дамас” автомобили йўловчиси бўлган фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилиб, йўлларда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз.