Тест режимида

Ҳодисалар

Андижонда “Газель” ва “Ласетти” тўқнашуви оқибатида ёнғин юзага келиб, бир киши тан жароҳати олди

Жорий йилнинг 19 май куни соат 14:00 ларда, Андижон вилояти, Шаҳрихон шаҳар, Бувайдо МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 416 км.да ҳайдовчи 1977 й.т. О.Ш. (эркак) “Газель” русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 1990 й.т. А.З. (эркак) бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1985 й.т. И.М. (эркак) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Тўқнашув оқибатида “Газель” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келиб, ёнида турган “Ласетти”га ҳам ўтган. Транспорт воситалари салони ва бошқа қисмлари ёниб кетган. Ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати