Тест режимида

Ҳодисалар

Андижонда содир бўлган "Дамас" ва "Матиз" русумли автомобиллар тўқнашуви юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 22 март куни соат 07:35ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобуршоҳ ва А.Мусаев кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Ю. бошқарувидаги "Дамас" русумли ҳамда ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Б.Т. бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида "Дамас" русумли автомобиль ағдарилган.

Ҳодиса натижасида, "Дамас" русумли автомобиль йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати