Тест режимида

Ҳодисалар

Қарама-қарши ҳаракатланишнинг якуни ўлим билан тугади

Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 09:30 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманининг “Каканд” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий 4К-592 йўлининг 9 км.да, ҳайдовчи 1999 й.т. М.Т. “Нексия” русумли транспорт воситасида олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиққан вақтида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1988 й.т. Х.Ш. бошқарувидаги “Камаз-652043” русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1993 й.т. Ф.К. оғир тан жароҳати олиб вокеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи М.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати