Тест режимида

Ҳодисалар

Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳайдовчи ЙТҲ содир этди

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни соат 05:10 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи, “Оқтош-Оболум-Гулчамбар” автомобиль йўлининг 48-километрида меъёрий ҳужжатлари бўлмаган ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган Б.М. давлат рақам белгиси бўлмаган “ИЖ” русумли мотоциклни "Гулчамбар-Жума" йўналишида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Ғ.М. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Натижада, “ИЖ” русумли мотоцикл йўловчиси 52 ёшли Ж.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати